
Австралия дунёдаги энг қурғоқчил қитъа бўлса-да, фермерлар сўнгги йилларда буғдой етиштириш бўйича катта ютуқларга эришмоқда. 1980-йиллардан буён мамлакат буғдой экспортини икки баравар оширди. Бунга ер структурасини чуқур ўзгартириш, иқлимга мос навлар, ҳамда сувдан максимал фойдаланиш имконини берувчи янги технологиялар сабаб бўлди.
Масалан, Ғарбий Австралиядаги фермер Кертис Либек 2023-йилда сўнгги 50 йилдаги энг кам ёмғирга қарамай, ҳар гектардан 1 тонна буғдой олди. Бу авваллари “фалокат” деб баҳоланган об-ҳавода ажойиб натижа ҳисобланади.
Австралия фермерлари “no-till” (ҳайдамасдан экиш), чуқур юмшатиш, компост, гипс ва гил ёрдамида тупроқни қайта яратиш каби ёндашувлар билан иқлим ўзгаришига мослашмоқда.
Янги уруғ навлари, эрта экиш ва сув самарадорлигига қаратилган тадқиқотлар туфайли буғдой етиштириш сезиларли ошган. Мутахассислар бу тажриба бошқа қурғоқчил давлатлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
“Камроқ ёмғир – бу биз учун муаммо эмас, имконият,” дейди фермер Либек.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар