Хитойнинг Хох-Сил қўриқхонасида олимлар ҳайвонларни кузатиш бўйича ноодатий тажрибани амалга оширди — улар ҳақиқий антилопалар орасига робот-ҳайвонни жойлаштирди, деб ёзади Правиламаг.
Х30 моделидаги робот ит базасида яратилган “сунъий антилопа” ташқи кўринишидан ҳақиқий қариндошларидан деярли фарқ қилмайди. Фақат яқиндан қаралганда, унинг кўзлари остига ўрнатилган майда кузатув камераларини сезиш мумкин. Шунга қарамай, жонивор Зонаг кўли яқинидаги 4,5 минг метр баландликда жойлашган подага бемалол қўшилди ва бошқа антилопаларни чўчитмади. Бу эса олимларга яқин масофадан сифатли тасвирлар олиш имконини берди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай усул аввалги кузатув технологияларига қараганда анча хавфсиз ва самарали. Илгари улар телескоп ва дронлардан фойдаланарди, бироқ бу воситалар кўпинча ҳайвонларни қўрқитиб юборарди. Робот эса уч километрга яқин тоғли ҳудудни бемалол босиб ўтиб, антилопаларни безовта қилмаган ҳолда кузатиш имконини берди.
Хитой олимлари подага робот антилопани қўшди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар