date

Goo.gl хизмати 25 августдан бутунлай тўхтайди

Goo.gl хизмати 25 августдан бутунлай тўхтайди

Google 25 августдан бошлаб goo.gl қисқартирилган ҳаволалар хизматига расман чек қўяди, деб rozetked.me хабар берди.

Ушбу сервис аввал 2009 йилда ишга туширилган эди ва йиллар давомида Google’нинг асосий ҳавола қисқартириш платформаси сифатида хизмат қилди.

Компания 2018 йилда янги ҳаволалар яратишни тўхтатган бўлса-да, аввалги ҳаволаларни қўллаб-қувватлашни давом эттираётган эди.

Энди эса бу хизмат тўлиқ тугатилади. goo.gl орқали яратилган қисқартирилган ҳаволалар фаолиятдан тўхтайди.

Google фойдаланувчиларга Firebase Dynamic Links (FDL) ёки битта ҳаволали бошқа сервислардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Компания ушбу ўзгаришни хавфсизлик ва замонавий талаблар асосида амалга оширмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Goo.gl хизмати 25 августдан бутунлай тўхтайди