date

24 ёшли СИ мутахассисига Meta $250 миллионлик маош таклиф қилди

24 ёшли СИ мутахассисига Meta $250 миллионлик маош таклиф қилди

Жаҳонда сунъий интеллект соҳасида рақобат шиддат билан кучайиб бораётган бир пайтда, бу соҳадаги ёш истеъдодлар технология гигантлари учун муҳим "ов"га айланмоқда. Яқинда The New York Times нашрида чоп этилган хабарга кўра, Meta компанияси 24 ёшли СИ мутахассиси Мэтт Дейткега тўрт йиллик иш учун $250 миллион миқдоридаги шартнома таклиф қилди, деб ёзмоқда Pravilamag.

Meta асосчиси Марк Цукерберг Дейткега шахсан мурожаат қилиб, уни компаниянинг "суперинтеллект" деб номланган янги тадқиқот лойиҳасига қўшилишга чорлади. Бу лойиҳа инсон ақлини имконият жиҳатидан ортда қолдирадиган сунъий интеллект турини яратишга қаратилган.

Мэтт Дейтке эса айни пайтда ўзининг шахсий стартапини йўлга қўйган ва мустақил фаолиятни танлаган бўлиб, бу таклифни жиддий ўйлаб чиқишга мажбур бўлди.

Аввалига Meta томонидан берилган таклиф $125 миллион эди — бу маблағ акциялар ва нақд пул кўринишида тўрт йил мобайнида тўланиши режалаштирилган эди. Бироқ ёш мутахассис бу миқдорни етарлича деб ҳисобламай, рад жавобини берди.

Шундан сўнг, Meta яна бир бор мурожаат қилиб, таклифни икки баробарга — $250 миллионгача оширди. Янги шартларга кўра, Дейтке биринчи йилдаёқ $100 миллионгача маблағга эга бўлиши мумкин.

The New York Times манбаларига кўра, Дейтке бу қадар катта маблағни олдин кўрмагани учун қарор қабул қилишда қийналган ва ҳамкасбларидан маслаҳат сўраган. Бир неча кунлик муҳокамалардан сўнг, унинг яқинлари ва маслаҳатчилари келишувни қабул қилишга ишонтиришган.

2025 йилда сунъий интеллект соҳасидаги мутахассисларни жалб қилиш жараёни деярли спорт трансферларига ўхшай бошлади. Meta, Microsoft, Google, OpenAI каби йирик технологик компаниялар бир-бирининг мутахассисларини фаол равишда ўз сафига жалб қилмоқда. Интернетда эса иш таклифлари соф "спорт шартномаси" форматларида эълон қилинаётгани кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 24 ёшли СИ мутахассисига Meta $250 миллионлик маош таклиф қилди