date

Starlink интернети Ўзбекистонга 2026 йилда келади: янгиликлар ва умидлар

Starlink интернети Ўзбекистонга 2026 йилда келади: янгиликлар ва умидлар

Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақдаги расмий маълумотни Starlink ўз сайтида эълон қилди. Унда хизматнинг ишга тушиши аниқ 2026 йилга белгиланган.

Шунингдек, 13 августдан бошлаб Қозоғистонда ҳам Starlink сунъий йўлдош интернети хизматлари расман ишга тушди. Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги хабар беришича, бунинг натижасида аҳоли юқори тезликдаги ва ишончли интернетга кириш имконига эга бўлади, бу эса SpaceX компаниясига тегишли Starlink паст орбитали сунъий йўлдошлари орқали амалга оширилади.

Starlinkнинг технологияси, асосан, маҳаллий интернет хизматларидан узилган ёки қийин, чекланган ҳудудларда яшовчилар учун янгилик ва имкониятдир. Масалан, олиб бориш қийин бўлган жойларда ҳам Starlink орқали барқарор интернетга уланишни таъминлаш мумкин. Бу хизмат, айниқса, қишлоқ ва шаҳардан ташқари ҳудудларда интернетдан фойдаланиш имкониятини яратади.

SpaceX томонидан амалга оширилаётган ушбу инноватив лойиҳа нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда интернетга бўлган янги талаб ва эҳтиёжларни қондиришга ёрдам беради. Starlinkнинг Ўзбекистонда ишга тушиши, ўз навбатида, мамлакатдаги рақамли ривожланишга катта таъсир кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Starlink интернети Ўзбекистонга 2026 йилда келади: янгиликлар ва умидлар