11:54 / 17.05.2022
2 681

Сут ичганда организмда нималар содир бўлади?

Сут ичганда организмда нималар содир бўлади?
Қадимдан сут ва сут маҳсулотлари саломатлик учун ниҳоятда фойдали ҳисобланади. Бироқ, сўнгги вақтларда барча мутахассислар ҳам бунга қўшилавермайди.

Максимал фойдали бўлиши учун сутни қандай истеъмол қилиш керак? Сут макроэлементлар ва витаминларга бой. Врач-фитотерапавт Евгений Шмерко Sputnik Беларусга сутни тўғри истеъмол қилиш ҳақида сўзлаб берди.

Сутнинг фойдаси нимада?
Мутахассиснинг таъкидлашича, янги соғилган, табиий сут таркибида 200 дан ортиқ турли органик ва минерал моддаларни жамлаган ажойиб маҳсулотдир.

Сут ва тухум маҳсулотидек таркибида озиқ моддаларининг бутун комплексини йиғмаган ҳеч қандай маҳсулот бўлмаса керак”, дейди шифокор.

Сут оқсилининг ўзига хослиги аминокислоталарнинг мувозаналаштирилгани ва 100% ҳазм бўлишидир. Айнан сут ва сут маҳсулотларининг оқсилида иммуноглобулин каби махсус ҳимоя воситалари бор. Иммуноглобунлар туфайли организм турли вируслар ва микроорганизмларга қарши антитаначалар ишлаб чиқаради”, - дейди Шмерко.

Шунингдек, сигир сутининг қон босимини туширувчи хусусияти ҳам бор. Шу сабаб сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар атеросклероз (суяк касалликлари), мия ва периферик томирлар ва гипертония, юракнинг ишемик касалликларини даволашда тавсия қилинади.

Сут таркибида калий кўп. Ушбу модда томирлар эластиклигини сақлашда жуда зарур.

Сут жиғилдон қайнашида ҳам истеъмол қилинади. Унингтаркибидаги ёғда А ва D витаминлари мавжуд. Сут остеопороз (суяклар мўртлашиши)ни олдини олишда ҳам самарали восита. Кальцийга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 80%ни сут билан тўлдириш мумкин.

Хусусан, сут ажойиб тинчлантирувчи восита. Тонгда бир стакан сут истеъмол қилиш кун давомида тетик бўлишга ёрдам берса, ухлашдан олдин тинчланиш ва уйқу сифатини яхшилашга кўмак беради.

Сутни қандай истеъмол қилиш керак?
Сут албатта ҳар бир инсоннинг кунлик рационида бўлиши лозим: катталар ва кичик ёшдаги болаларнинг ҳам.
Сутни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш зарур. Яхшиси, уни алоҳида таом сифатида ичиш керак, чунки бошқа маҳсулотлар билан сутнинг ҳазм бўлиши қийин. Мевалар билан сутни бирга истеъмол қилса бўлади, чунки сут меваларга қарши аллергик таъсирларни олдини олиши мумкин. Чой ва қаҳвага сут қўшиш яхши одат эмас. Шунингдек, уни қайнатиш мумкин эмас, чунки 30 градусдан баланд иссиқликда сут таркибидаги кўплаб фойдали элементлар нобуд бўлади”, - дейди шифокор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сут ичганда организмда нималар содир бўлади?