Қаҳва ва жигар саломатлиги: Фойдали хосиятлар

1 дақиқа ўқиш641
Қаҳва ва жигар саломатлиги: Фойдали хосиятлар
Қаҳва керакли энергияни таъминлаб, кун давомида сергаклик бахш этади. Шунингдек, у юрак хасталиклари ва қандли диабет хавфини камайтириш хусусиятига эга. Бироқ кўпчилик қаҳва жигар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан бехабар.

Қора қаҳва – энг фойдали танлов
Қаҳва ва жигар саломатлиги: Фойдали хосиятлар
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадқиқот айнан қора қаҳванинг фойдалари ҳақида. Яъни унга сут, шакар, қаймоқ ёки бошқа қўшимчалар қўшилмаган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Қаҳванинг тури унинг самарадорлигига бевосита таъсир қилади.

Қаҳва ва жигар ферментлари

Жигар шикастланганда, қонга аспартат аминотрансфераза (АСТ) ва аланин аминотрансфераза (АЛТ) ферментлари кўп миқдорда чиқади. Агар бу ферментларнинг қондаги даражаси паст бўлса, демак, жигар соғлом ҳисобланади. Улар жигарда токсинларни парчалаш, сафро ишлаб чиқариш ва инфекцияларга қарши кураш жараёнида иштирок этади.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, кундалик қаҳва истеъмоли АЛТ ва АСТ ферментлари даражасини камайтиради. Бунда, қаҳванинг таркибий қисмлари жигар циррозидан ҳимоя қилиш хусусиятига эга экани тахмин қилинмоқда.

Жигар фибрози ва қаҳва

Жигар фибрози – жигар ҳужайраларининг шикастланиши натижасида соғлом тўқималарнинг бириктирувчи тўқима билан алмашиши жараёнидир. Бу ҳолат жигар фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Агар бундай жараён даволанмаса, цирроз ва жигар етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.

Қаҳва ва ўсимлик чойларини мунтазам истеъмол қилиш жигар тўқималарининг зичлигини пасайтиради, бу эса жигар фиброзининг ривожланишини секинлаштириши мумкин.

Қаҳва ва цирроз

Сўнгги тадқиқотлар қаҳва алкоголь сабабли келиб чиқадиган жигар циррозининг хавфини камайтиришини кўрсатмоқда. Бу унинг жигар ҳужайраларини ҳимоя қилиш хусусияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Жигар саратони хавфини камайтириш

Қаҳва жигар саратони хавфини камайтиришда ҳам ёрдамчи омил бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳали аниқ исботланмаган гипотеза бўлиб, мутахассислар томонидан қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

Қаҳва нафақат сергакликни оширади, балки жигар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, уни қора ҳолда, қўшимчаларсиз истеъмол қилиш энг фойдали танлов ҳисобланади. Бироқ, ҳар қандай маҳсулотни меъёрда истеъмол қилиш муҳим, шунингдек, жигар саломатлиги учун умумий соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳам зарур.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?