
Ҳуснбузар (угри) — кўпчиликни безовта қиладиган терининг муаммоси. Айниқса, ўсмирлик даврида кўп учраса-да, катталарда ҳам кузатилади. Кўп одамлар уни фақат ортиқча ёғ чиқиши билан боғлайди, аммо мутахассислар бу жараён анча мураккаб эканини таъкидлайди.
Дерматологларнинг фикрича, ҳуснбузар чиқишининг асосий сабаблари қуйидагича:
1. Гормонал ўзгаришлар. Ўсмирлик, ҳайз кўриш, ҳомиладорлик ёки стресс пайтида гормонлар мувозанати бузилиб, тердаги ёғ безлари фаоллиги ортади. Бу ҳуснбузар чиқишига замин яратади.
2. Нотўғри овқатланиш. Шакарли, ёғли ва тез тайёрланадиган таомлар (fastfood, ширинликлар) организмда яллиғланишни кучайтиради. Бу ҳам терини ифлослантиради.
3. Тери парваришида хатоликлар. Нотўғри крем ёки косметика воситаларидан фойдаланиш тери тешикларини беркитиб қўяди. Натижада бактериялар кўпайиб, ҳуснбузар пайдо бўлади.
4. Уйқу ва стресс. Етарлича ухламаслик ва доимий стресс гормонлар фаоллигини ошириб, иммун тизимини сустлаштиради — бу ҳам ҳуснбузар учун қулай шароит яратади.
5. Гигиена ва турмуш тарзи. Телефонни тозаламаслик, юзни тез-тез қўл билан ушлаш, ифлос ёстиқ гиламчаси — буларнинг барчаси бактерияларни терига ўтказади.
Мутахассислар маслаҳатига кўра, ҳуснбузарни сиқиш ёки ўзбошимчалик билан дори суриш эмас, балки дерматолог тавсия этган парвариш тизимини танлаш муҳим.
Тўғри овқатланиш, тоза сув ичиш, соғлом уйқу ва стрессдан узоқ бўлиш — соф ва барқарор тери учун энг яхши “дори”дир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.