date

Ичак саломатлигини яхшилашнинг беш осон усули

Ичак саломатлигини яхшилашнинг беш осон усули

Сўнгги пайтларда кўпчилик ичак соғлиғига эътибор қаратмоқда. Чунки ичакдаги миллиардлаб фойдали бактериялар ҳазм жараёнига, иммунитетга, кайфият ва уйқуга ҳам таъсир қилади. Мутахассисларнинг айтишича, бу бактерияларни соғлом сақлаш учун уларга тўғри озиқ бериш, яъни толага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш жуда муҳим.

“Morning Live” дастури шифокори доктор Ханд ичак соғлиғини яхшилаш учун қиммат пробиотик ичимликлар ўрнига оддий озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишни тавсия этади. Унга кўра, чипс ўрнига попкорн ейиш, ширинлик ўрнига қуритилган меваларни танлаш ва гўштли таомларга нўхат ёки ясмиқ қўшиш фойдалидир. Булар ичакдаги фойдали бактериялар учун озиқ бўлади ва ҳазмни яхшилайди.

Шунингдек, шакар ва туз билан қовурилган ёнғоқлар ўрнига табиий ёнғоқларни танлаш, музқаймоқ ўрнига эса музлатилган резаворлар билан кефир истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу маҳсулотлар табиий ширинлик, фойдали ёғлар ва тирик бактериялар манбаи ҳисобланади.

Доктор Ханднинг фикрича, соғлом ичак учун энг муҳими — толага бой мева, сабзавот ва табиий маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилишдир. У пробиотик қўшимчаларга катта маблағ сарфлашнинг фойдаси исботланмаганини таъкидлайди. Энг оддий овқат танлови ҳам соғлом ҳазм ва яхши кайфият калитидир.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ичак саломатлигини яхшилашнинг беш осон усули