
Кўпчиликнинг бурун устида пайдо бўладиган қора нуқталар (“точкалар”) кўзга оддий туюлади, аммо аслида улар терининг ичида содир бўлаётган муаммоларнинг белгиси. Уларни сиқиб ташлаш вақтинчалик ёрдам беради, лекин илдизини топмасангиз, яна чиқаверади.
1. Ёғ безларининг ҳаддан ортиқ ишлаши. Тери ёғ (себум) ишлаб чиқаради. У ортиқча бўлса, тешикларга тиқилиб, ҳаводаги чанг билан аралашади ва оксидланиб қора тус олади.
2. Тозаликка бепарволик. Кун давомида юзга чанг, косметика ва тер ёғи тўпланади. Агар уни кечқурун тўлиқ тозаланмаса, тешиклар “ёпилиб”, қора нуқталарга айланади.
3. Нотўғри косметика танлаш. Ёғли тери учун мўлжалланмаган крем ёки тоник тешикларни янада ёпади. Натижада, нуқталар сони кўпаяди.
4. Гормонлар ва стресс. Стресс ёки гормонал ўзгаришлар ҳам ёғ ишлаб чиқаришни кучайтиради. Бу ҳам қора нуқталарнинг яширин сабаби бўлиши мумкин.

Қандай олдини олиш мумкин?
— Юзни кунига икки марта юмшоқ восита билан тозаланг.
— Ҳафтасига 1–2 марта ниқоб (маска) ёки “scrub” қўлланг.
— Ёғли овқат ва ширинликни камайтиринг.
— Асосийси - сиқманг! Бу тешикларни кенгайтириб, доғ қолдиради.
Бурундаги қора нуқталар — бу фақат эстетик муаммо эмас, балки терининг сизга “парвариш керак” деган сигнали. Тозалик, тўғри овқатланиш ва тинчлик — энг яхши даво!
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.