date

Энди тиш шикастланса ҳам қайта тикланади – янги гель ихтиро қилинди

Энди тиш шикастланса ҳам қайта тикланади – янги гель ихтиро қилинди

Буюк Британия олимлари тиш эмалини қайта тиклай оладиган инновацион гель ишлаб чиқди. Бу янгилик ҳақида Nature Communications журналида эълон қилинган мақолада маълум қилинган.

Янги препарат тиш сиртидаги ёриқларни тўлдиради, эмал кристалларининг ўсишини тезлаштиради ва табиий ҳимоя қатламини тиклайди. Тадқиқотчилар таъкидлашича, гель тиш юзасида бир неча ҳафта давомида сақланиб туради, ҳатто мунтазам ювилгандан кейин ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди.

Мутахассислар бу технологияни стоматологияда “ҳақиқий инқилоб” деб атамоқда. У тиш касалликларининг олдини олиш ва кариесни эрта босқичида даволаш имконини беради.

Инсонлар устида клиник синовлар 2026 йил бошида бошланиши, маҳсулот эса ўша йилнинг охирига бориб бозорга чиқиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энди тиш шикастланса ҳам қайта тикланади – янги гель ихтиро қилинди