date

Видеўйинлар мияни ёшартириши исботланди!

Видеўйинлар мияни ёшартириши исботланди!

Олимлар сўнгги тадқиқотда 1472 нафар иштирокчининг мия фаолиятини таҳлил қилиб, қизиқарли натижага келишди. Маълум бўлишича, ижодий фаолият — хусусан видеўйин ўйнаш — миянинг биологик ёшини секинлаштирар экан.

Тадқиқот натижаларига кўра, геймерларнинг мияси уларнинг ҳақиқий ёшидан ўртача 5–7 йилга ёшроқ ишлайди. Таъкидлаш жоизки, бу фақат профессионал ўйинчиларга хос ҳолат эмас. Тажрибада иштирок этган оддий одамлар ҳам 30 соат давомида StarCraft II: Wings of Liberty ўйинини ўйнаб, диққат ва тезкор фикрлаш қобилиятларини сезиларли даражада яхшилашган.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ижодий фаолият турлари — видеўйинлар билан бир қаторда рақс, мусиқа ёки тасвирий санъат билан шуғулланиш ҳам — мия фаолиятини фаол ушлаб туриш, кексайиш жараёнини секинлаштириш ва хотирани мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.

Яъни, мияни соғлом сақлаш учун фақат китоб ўқиш ёки машқ қилишгина эмас, балки ўзингиз ёқтирган ижодий фаолият билан шуғулланиш ҳам етарли экан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Видеўйинлар мияни ёшартириши исботланди!