Ҳар куни истеъмол қилинадиган шакар нега аллергия қўзғатади?

Ҳар куни истеъмол қилинадиган шакар нега аллергия қўзғатади?
Қисқача

Шакар аллергияси ҳар қандай ёшдаги инсонларда учраши мумкин бўлиб, организмнинг айрим шакар бирикмаларини қабул қила олмаслиги ёки уларга иммун тизимининг нотўғри жавоб бериши билан боғлиқ. Реаксия нафақат ширинликлар, балки мева, сут, кетчуп ёки дорилар истеъмолидан кейин ҳам юзага келиб, тошма, қичишиш, бош оғриғи, қоринда оғриқ, нафас олишда қийинчилик ва ҳолсизланишга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳар куни истеъмол қилинадиган шакар нега аллергия қўзғатади?
Шакар аллергияси — бу ҳар қандай ёшдаги инсонларда учраши мумкин бўлган озиқ-овқат аллергияси тури бўлиб, у организмнинг шакар моддасига нисбатан ножўя реакцияси билан намоён бўлади. Мутахассислар фикрича, бу ҳолат нафақат ширинликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш, балки организмнинг айрим турдаги шакар бирикмаларини қабул қилолмаслиги билан ҳам боғлиқ.

Шакар турли шаклларда учрайди: глукоза — энергия манбаи сифатида танамиз учун зарур, фруктоза — меваларда, лактоза — сут маҳсулотларида, сахароза эса кундалик фойдаланиладиган оқ шакарда мавжуд. Шу сабабли, аллергик реакция фақат ширинликлардан эмас, балки оддий мева, сут ёки ҳатто кетчуп ва дорилардан кейин ҳам юзага келиши мумкин.

Аллергиянинг сабаби — иммун тизимининг шакарга нисбатан нотўғри жавоб беришидир. Бунда организм шакарни хавфли модда деб қабул қилади ва ҳимоя реакциясини ишга туширади. Натижада тошма, қичишиш, бош оғриши, қоринда оғриқ, нафас олишда қийинчилик ёки ҳолсизланиш кузатилиши мумкин.

Тиббий тадқиқотларга кўра, бу ҳолат кўпинча рафина қилинган оқ шакар (яъни, қайта ишланган шакарнинг сунъий шакли) билан боғлиқ. Мутахассислар бундай ҳолатда шакар миқдорини камайтириш, табиий ширинликлар — асал, стевия ёки мевалардан фойдаланишни тавсия этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар