35 268
Ўқинг жудаям қизиқ: кўкрак саратонини қурбақа ёрдамида даволаган табиб (Эксклюзив)
Наманганга кетаётганимда таксида ёши ўтганроқ бир йўловчига ҳамроҳ бўлдим. Унинг айтишича, ўғли Тошкентда қандайдир олий ўқув даргоҳида ўқир экан. «Ҳам томоша, ҳам зиёрат деганларидай, бир қон томирларини ёзиб кетяпман-да», деди табиб. Мен ҳатто у кишининг исмини ҳам сўрамабман. Ўзи ҳақида гапириб бергач, табобат бўйича суҳбатлашдик. Ушбу суҳбатни сиз билан баҳам кўргим келди.
Ҳар бир табибнинг ўз даволаш усуллари бор. Суҳбатдошим шифобахш асалга табиий гиёҳлардан қўшиб тайёрланган малҳам ёрдамида касалларни даволаркан. Унинг даволаш усулларидан кўпчилик беморлар хабардор эмиш. Жумладан, у киши меъда қуртини тушириш, бўғим, бош, буқоқ, қандли диабет, ўпка, юрак, буйрак, жигар, ўт, ошқозон-ичак, ўсма, юз тери, тери-таносил касаллиги, организмда туз йиғилиши, эркак ва аёлларнинг жинсий заифлиги, бепуштлик, асаб ҳамда болаларнинг барча касалликларини даволаркан. Шулар тўғрисида унинг ўзидан сўраб кўрдим.
— Табиб ота, ўт пуфаги, ўн икки бармоқли ичак, буйрак, жигар хасталикларини қандай даволайсиз?
— Асалга гиёҳлардан қўшиб тайёрланган малҳам ёрдамида беморни массаж қиламиз. Ундан ҳам аввал бемор организмини ортиқча хилт, яъни шлаклардан тозалаш амалиётини ўтказамиз.
— Сиз зулуксиз қон ҳам оламан, ҳаром қонни чиқариб ташлайман, дедингиз. Шу ҳақда ҳам гапириб берсангиз.
— Зулуксиз қон олиш азалдан мавжуд. Бунда банкадан фойдаланилади. Банка танага қўйилса, ҳаром қон бор жой кўкариб қолади. Қон олиш ҳеч қачон жазирама кунда амалга оширилмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам саҳобаларга буни қаттиқ таъкидлаганлар. Шунингдек, у зот ҳафтанинг қайси куни қон олдириш лозимлиги тўғрисида ҳам ҳадис айтганлар. Ана шуларга қатъий амал қилинади.
— Ҳали суҳбатингиз бошида Афғонда бир ўлимдан қолганман, дедингиз. Ўшанда асир тушганмидингиз? Кейин қандай қутулиб кетгансиз?
— Ҳа, афғонлар қўлига асир тушиб қолгандим. Қўлимни қайириб, бошлиқлари ёнига олиб боришди. У бўлса «Ўлдириб юборинглар!» деди. Мени олиб кетишаётганида ўша жангарилар раҳбарига қараб, сенинг фалон-фалон хасталикларинг бор, дедим. У эса ҳайрон бўлиб, йигитларини тўхтатиб, мени қўйиб юборишларини буюрди. Кейин буларни қаердан билишимни сўради. Мен табиб эканлигимни, хасталикни юзидан аниқлаганимни айтдим. Кейин у менга шарт қўйди. Ўзи анча йилдан бери бефарзандлигини, уйида ҳам хаста онаси борлигини, уларни даволашим кераклигини айтди. Агар даволасам, қўйиб юборар экан. Мен рози бўлдим. Уйидаги хаста онасини ҳам даволадим. Унинг йигитлари қочиб кетмаслигим учун кеча-кундуз милтиқ билан қўриқлади. Онаси тузалиб, оёққа тургач, мени қўйиб юборишди.
— Сиз ҳақингизда «Сарой жавоҳири»даги Тан Гем образининг талқинига ўхшаш асар ёзилса, фойдали адабиёт намунаси юзага келарди. Айтгандай, бояги афғоннинг бепуштлигини, умуман бепуштликни қандай даволайсиз?
— Аввало, бепуштлик эркакдами ё аёлдами, шуни аниқлайман. Бунда эркак урғочи отга эгарсиз яйдоқ миндирилади, унинг аёли эса эркак отга яйдоқ миндирилади ҳамда отлар бир қанча вақт чоптирилади. Чунки инсондаги иссиқлик 36 даража бўлса, отдаги иссиқлик 40 даражадан юқори. От минилганда отдаги тафт — иссиқлик инсонга таъсир қилиб, ундаги кўп хасталиклар, шамоллаш, жумладан, простата бези ҳам даволанади.
— Бепуштлик эркакдами, аёлдами, бу қандай билинади?
— Иккови ҳам тоққа олиб чиқиб кетилади. Икковига иккита янтоқ ўсимлиги кўрсатилиб, ҳар бири алоҳида янтоқ тагига пешоб қилиши кераклиги айтилади. Кимнинг янтоғи қуриб қолса, демак, ўша хастадир. Буни даволаш учун эса қуримаган янтоқ чой ва бошқа дамламага аралаштирилиб, ўша эр-хотинга ичирилади.
— Кўкрак саратони қандай даволанади?
— Жуда оддий. Бир куни бир аёл олдимга келди. Айтишича, кўкраги шишиб, қорайиб кетган экан. Мен унинг турмуш ўртоғини чақириб, бир қанча қурбақа тутиб келишини айтдим. Эркак айтганимни қилди. Мен унга аёлининг кўкраги учига қурбақаларнинг оғзини қаратиб, 5-6 дақиқа ушлаб туришини тайинладим. У шундай қилди. Сўнг қурбақа ўлиб қолаётганини айтди. “Ўлаётган бўлса яхши, бошқасини ҳам шу тариқа тутиб тур”, дедим. Кўкракка қараб нафас олаётган қурбақалар хасталикни ўзига олиб, ўла бошлади. 7-8 та қурбақа ўлгач, ўша аёл тузалиб кетди. Ваҳоланки, у аёл медикамет ва дўхтирларга икки ярим миллион пул сарфлаб, ўлимини бўйнига олган экан. Бу ҳам худодан. Қурбақаларни тутиб келиш машаққатини айтмаганда, текинга даволанди. Ангинада ҳам шундай қилинади. Оғзингизга қурбақанинг оғзи тутиб турилади, қурбақа ўлса, демак, тузалаётган бўласиз.
Шу пайт табибнинг телефони жиринглаб қолди. Табиб манзилига етиб келган эди. Мен эса унинг на телефони ва на уй манзилини олишга улгурдим. Шундай бўлса-да, ундан қимматли маълумотлар олганимдан мамнун эдим.
Шукур Жаббор
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”