23 май куни Сергей Лавров Тошкентга ташриф буюради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

23 май куни Сергей Лавров Тошкентга ташриф буюради

Узбекистон 22-05-2016, 22:55 1 034
23 май куни Сергей Лавров Тошкентга ташриф буюради

2016 йилнинг 23 май куни Россия Федерациясининг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.

Ташриф давомида Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов билан учрашади ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.