Термизда ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича рекорд янгиланди

  • Узбекистон
  • 9-06-2016, 22:34
  • 1 695
  • Термизда ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича рекорд янгиланди

    Ўзбекистоннинг жанубий қисмидаги вилоятларда ҳаво ҳарорати исишда давом этмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

    Сурхондарё вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Термиз шаҳрида 8 июнь куни ҳаво ҳарорати +44 даражагача исиди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» маркази.

    Бу орқали 1995 йилнинг ёзида қайд этилган +43,4 даражали рекорд янгиланган.

    Бундай иссиқ ҳарорат кейинги кунларда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда.

    8 июнь куни Тошкент шаҳрида +39-41 даража иссиқ бўлди. Энг иссиқ ҳарорат Сурхондарёдан ташқари Бухоро, Навоий ва Қашқадарёда кузатилмоқда. Бу вилоятларда ҳам ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши мумкин.