Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади

Узбекистон 19-08-2016, 11:05 1 549
Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги илк йўловчи поездининг қатнови 27 августдан бошлаб амалга оширилади. У пойтахтдан эрталабки 8:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақда Твиттер фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси Ачилбой Раматов буйруғида айтилган. Ҳозирда ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган, дейилади "Кун" нашрида.

Поезд маршрути янги электрлаштирилган “Ангрен-Поп” темир йўл линияси орқали Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон шаҳарларидан ўтади.

Поезд 12та йўловчи вагонидан иборат бўлади. 20 августга қадар янги поезд қатнов графиги йўловчиларга маълум қилинади.

Июнь ойининг охирида топширилган “Ангрен-Поп” темир йўлининг узунлиги 123,1 км.ни ташкил қилади. У Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари билан боғлади.

Режага кўра, биринчи йил 600 минг нафар йўловчи ташиш кўзда тутилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.