8 октябр куни «Art by Sofia» бренди ўзининг янги дўконини очилиш маросимини ва янги либослари кўргазмасини ташкил этди. Ушбу кўргазмада «Art by Sofia»дан ташқари яна бир қатор моделер дизайнерлар ўз либослари кўргазмасини ўтказишди.
«Art by Sofia»нинг янги дўкони метронинг «Новза» бекатида жойлашган «Олтин маркази» биносининг 3-қаватида жойлашган бўлиб, модалар кўргазмаси ҳам айнан мана шу ерда бўлиб ўтди. Юқори даражада ташкиллаштирилган ушбу кўргазмага ўзбек эстрадаси ва кино оламининг бир қатор юлдузлари, «Рио-2016″ олимпиадасида Ўзбекистон номини юксакларга кўтарган ғолиб спортчилар, ОАВ ҳодимлари ва албатта мода ишқибозлари ташриф буюрдилар. Кўргазма аввалида барча моделер дизайнерлар ҳақида алоҳида-алоҳида батафсил маълумот бериб ўтилди. Шу билан бир қаторда «Art by Sofia»нинг янги дўкони очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Кўргазма давомида ташриф буюрган меҳмонлар ва мода ишқибозлари иштирокида турли қизиқарли ўйинлар ҳам бўлиб ўтди. Ғолиблар эса «Art by Sofia» ва бошқа бренд остида фаолият юритаётган моделерлардан турли совғаларга эга бўлишди. Кўргазма якунида актриса Ҳалимахоним, хонанда Наргиз сўзга чиқиб. ташкилотчиларга омад тилашди. Эстрада хонандаси Каниза эса ўзининг ажойиб қўшиқларидан бири билан кўргазманинг бадиий қисмига якун ясаб берди.
Биз ҳам ўз ўрнида «Art by Sofia»га улкан омадлат тилаб қоламиз!!! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради