Ўзбекистон Президент сайловида овоз берганлар сони 85 фоизга етди

  • Узбекистон
  • 29-03-2015, 17:00
  • 1 741
  • Ўзбекистон Президент сайловида овоз берганлар сони 85 фоизга етди

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК)га 29 март, якшанба куни соат 6:00да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

    Соат 17:00гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 сайловчининг 85,2 фоиздан ортиғи (17,728 миллион киши) овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Тошкентдаги сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган брифингда маълум қилди.

    Аввалроқ, 10:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 36,55 фоизи, 10:30 ҳолатига кўра эса, 37 фоиздан ортиғи овоз бериб бўлгани, шу боис “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига кўра Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади.

    Қайд этиш жоиз, сайловда Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг барчаси иштирок этиб улгурди.

    Манба: www.kun.uz