Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. ЎзА хабарига асосланиб Дарё ёзишича, Шавкат Мирзиёев Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби қурилиш участкасига ташриф буюрди.
Ўзбекисон Президенти мактаб лойиҳасини такомиллаштириш, хусусан, бино олдида майдон барпо этиш ва бу ерда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мактаб базасида кичик босмахона ташкил этиб, турли адабиётларни таржима қилиб, чоп этиш лозимлиги таъкидланди.
Маълумот учун, 1929—2008 йилларда яшаб, ижод қилган Ибройим Юсупов ХХ аср иккинчи ярми — XXI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиёти тарихида ёрқин саҳифани ташкил қилади. У 2004 йили Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди