Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль кунги фармони асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди. Кун нашри ёзишича, фармон асосида Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2004 йилнинг сентябридан буён Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида фаолият юритиб келаётганди.
Маданият вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазир, биринчи ўринбосар ва вазир ўринбосарлари бўлади.
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий тузилмаси эса раис, биринчи ўринбосар ва раис ўринбосарларидан иборат бўлади. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори раис ўринбосарларидан бири ҳисобланади.
Маданият ва спорт ишлари вазирлигига 2015 йилнинг ёзида Аҳмедов Баҳодир Мажидович раҳбар этиб тайинланганди. Энди унинг янги ташкил этилган вазирликда қолиш-қолмаслиги бўйича ҳозирча маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди