Тошкент Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш объектлари инвентаризациядан ўтказилган тўрт кун ичида 1700 га яқин терминаллар етишмаслиги аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимиятида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ДСБ бошлиғи Музаффар Пардаев маълум қилди, деб ёзмоқда Газета.уз сайти.
Ўн кунлик инвентаризация Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган пул билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштириш ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан ўтказилмоқда.
«Бугун — инвентаризациянинг тўртинчи куни. Ўйлайманки, текширувлар сўнгига қадар энг камида 5000−6000 терминал етишмаслиги аниқланади», — деди бошқарма бошлиғи.
Музаффар Пардаев тўлов шаклига қараб нархларнинг кўтарилиши ёки тушишига солиқ бошқармаси фуқароларнинг мурожаатлари асосида қарши кураш олиб боришини маълум қилди. Режадан ташқари текширувларни ўтказишда назорат харид усулидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Марказий банкнинг Тошкент бўйича Бош бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров аҳолини нақд пул билан таъминлаш учун йил сўнгига қадар 1000 дона банкомат ўрнатилишини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирда тижорат банклари қурилмаларни харид қилиш ҳақида етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди