22:28 / 09.03.2017
21 321

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди

2017 йил 1 октябридан Ўзбекистон Республикасида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади. Уларни алмаштириш нархи тахминан энг кам ойлик иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида бўлади. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Зариф Юсуфжонов маълум қилди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Унинг сўзларига кўра, янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йилги Вена Конвенциясига тўла мос келганлиги боис, ушбу Конвенцияга қўшилган ҳар қандай давлатда амал қилади.

Шу билан бирга, уларни эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун кўп вақт талаб қилинмайди. Аниқроғи, янги гувоҳнома бир соат ичида тайёр бўлади. Шунингдек, у электрон гувоҳнома ҳисобланади, шунга биноан, янги гувоҳномалар билан бирга талон берилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди