Бухоро шаҳрида келгуси йилда Марказий Осиёдаги энг яхши спорт мажмуаларидан бири барпо этилади. Мамлакат президенти Бухоро вилоятига сафари давомида ушбу объект лойиҳаси билан танишган.
ЎзА хабарига кўра, ушбу спорт мажмуаси шаҳар марказидаги янги ном берилган Ислом Каримов кўчаси ва Ибн Сино кўчаси кесишмасида жойлашади. 2018 йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада 15 спорт тури бўйича мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади.
Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 3 минг 500 томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади, деб ёзмоқда Кун нашри.
Президент мажмуада ёзги ва қишки спорт майдонлари қуриш лозимлигини таъкидлади. Вилоятдаги спорт иншоотларини инвентаризация қилиш, уларни муайян спорт турига ихтисослаштириш, оммавийлигини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради