Тошкентда янги аквапарк очилди

  • Узбекистон
  • 10-08-2015, 17:00
  • 3 871
  • Тошкентда янги аквапарк очилди

    10 августдан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги аквапарк иш бошлади

    Бу ҳақда Uz24.uz мухбирининг айни жойдан хабар қилишича, аквапарк битта катта ва 2 кичик - 3 та чўмилиш ҳавзасидан иборат. Унинг ҳудудида 3 та кафе ва болалар учун ўйнаш хонаси жойлашган. Маълум бўлишича, аквапаркда кейинги йили катта ресторан ҳам очилади.

    Катталарга кириш ҳафта кунларига қараб 40 мингдан 50 минг сўмгача. Очилиш кунида аёллар ва 9 ёшгача бўлган болалар учун кириш бепул.

    Парк туман ҳокимияти яқинида, Сергели 8 мавзесида жойлашган.

    Иш вақти: 11:00 - 23:00