Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш учун алоҳида биометрик паспортлар жорий этилади. Чет элга чиқиш рухсатномаси (стикер)ни расмийлаштириш тартиби ҳам шу санадан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда тегишли фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 16 август куни имзоланган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Белгиланишича, амалда қўлланилаётган 2011 йил намунасидаги биометрик паспорт фуқаронинг шахси ва фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади.
Ўзбекистон фуқароси ушбу паспорт билан 2021 йилнинг 1 январига қадар чиқиш визаси (стикер)ни расмийлаштириш талаб қилинмайдиган давлатларга кириши мумкин.
Ўзбекистон билан виза тартибини ўрнатган мамлакатларга чиқиш учун амалдаги биометрик паспортдан ундаги хорижга чиқишга рухсат берувчи стикернинг муддати якунига қадар фойдаланиш мумкин.
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг давлат стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар тасдиқланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди