Тошкентдаги Чорсу бозори яқинида икки автокран ағдарилиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги Чорсу бозори яқинида икки автокран ағдарилиб кетди

Узбекистон 19-09-2015, 16:46 3 954
Тошкентдаги Чорсу бозори яқинида икки автокран ағдарилиб кетди

Тошкентнинг Чорсу бозори яқинида икки автокран ағдарилиб кетди. 19 сентябрь, шанба куни тонгда юз берган ҳодиса суратлари Facebook ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерида тарқалиб кетган.

Фойдаланувчиларнинг хабарларига илова қилинган суратларда крани бор «Камаз» русумидаги юк машинаси ағдарилиб, вертикал ҳолатда, Хитойда ишлаб чиқарилган йирик автокран эса ёнлама ҳолатда туриб қолганини, ҳар икки махсус техника бир-бири билан тўқнашиб турганини кўриш мумкин.

Ҳодиса сабаблари ҳақида, жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳодиса юз берган йўл қисмида ҳаракат тўхтатилган, бошқа автокранлар ёрдамида вазиятни ўнглашга киришилган.

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчилари Чорсунинг мазкур ҳодиса рўй берган ҳудудида тирбандликлар юзага келаётгани ҳақида огоҳлантирган.





Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.