Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик компанияси раҳбари бир нечта фуқаронинг ишончига кириб, уларни Мексика орқали АҚШга олиб чиқишни ваъда қилгани аниқланди.
Маълум бўлишича, у Самарқанд ва Ургут туманида яшовчи 3 нафар шахсдан ҳар биридан 32 минг доллардан талаб қилган. Жами 96 минг АҚШ долларини қўлга киритишни кўзлаган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳамкорликдаги тезкор чораси давомида фирма раҳбари олдиндан 15 минг долларни қабул қилиб олган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми «а» банди асосида жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёни давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар