
NASA мутахассислари 2024 YR4 номли астероид билан боғлиқ эҳтимолий хавфни ўрганмоқда. Олимлар фикрича, мазкур жисм 2032 йилда Ой орбиталарига хавф туғдириши мумкин.
Биринчи вариант — астероид йўналишини озгина ўзгартириш. Бу тўқнашувдан қутулиш имконини бериши мумкин. Бироқ агар унинг аниқ массаси инобатга олинмаса, натижа тескарисига кетиши хавфи бор.
Иккинчи вариант — астероидни бутунлай парчалаш. Ҳисоблар кўрсатишича, тахминан 1 мегатонналик ядровий портлаш 2024 YR4’ни майда ва хавфсиз бўлакларга бўлиб юбориши мумкин.
Мутахассислар таъкидлашича, астероид ҳақидаги маълумотлар ҳали етарли эмас. Шу боис 2028 йилдаги яқинлашуви орқали уни янада аниқроқ ўрганиш режалаштирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.