Туркияда ЙТҲ қурбони бўлган 17 ёшли ўзбекистонлик

1 дақиқа ўқиш334
Туркияда ЙТҲ қурбони бўлган 17 ёшли ўзбекистонлик

Туркияда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юртдошларимизни изтиробга солди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Истанбул шаҳрида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.С. автоҳалокат оқибатида вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, йигит жорий йилнинг 5 апрель куни содир бўлган ЙТҲда оғир тан жароҳатларини олган ва дарҳол шифохонага ётқизилган. Бир неча кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун кураш олиб боришган бўлса-да, кўрсатилган барча тиббий ёрдамларга қарамай, афсуски, у 15 апрель куни вафот этди. Марҳумнинг жасади 17 апрель куни Самарқанд вилоятида дафн қилинган.

Ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар ҳам маълум қилинди. Маълум бўлишича, ЙТҲни содир этган Туркия фуқароси ҳодиса жойидан қочиб кетган, бироқ ордан бир кун ўтиб пушаймонлик билдириб, полицияга таслим бўлган. Текширувлар вақтида унинг қонида гиёҳванд моддалар мавжудлиги аниқланган. Шунга қарамай, айни пайтда у қамоққа олинмаган. Суд жараёни жорий йилнинг 2 октябрь кунига белгиланган.

Бош консулхона маълумотига кўра, марҳумнинг оила аъзолари ҳодиса содир бўлган пайтда консулликка мурожаат қилмаган. Ҳозирги вақтда дипломатик ваколатхона томонидан уларга зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қизиғи шундаки, ижтимоий тармоқларда айни пайтда тарқалган хабарларда С.С. ни у туғилган кунида, онасига гул олиб қайтаётганида машина уриб кетгани ҳақида ҳам айтилади. Бу ҳолат юртдошларимиз орасида янада катта изтироб уйғотди.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур воқеа нафақат йўл хавфсизлигига оид муаммоларни, балки хорижда юртовдошларимиз ҳаёти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини яна бир бор кун тартибига олиб чиқмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?