
Самарқандда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулега «Дўстлик» орденини топширди. Ушбу мукофот фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда Ўзбекистоннинг маданий меросини тарғиб қилгани учун тақдим этилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Одри Азуле давлат раҳбарини ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини муваффақиятли ўтказгани билан табриклади.
Ушбу тадбир 40 йилдан бери илк бор Париждан ташқарида бўлиб ўтмоқда. У тадбир ташкилотчилигини ва унинг бой дастурини юқори баҳолади.
Конференция доирасида ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилиши, Беруний мукофотининг топширилиши, Самарқанднинг 3000 йиллигини нишонлаш, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект ва гендер масалаларига бағишланган форумлар ўтказилиши режалаштирилган.
ЮНЕСКО раҳбари «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар