date

Бензин сифати шубҳали бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Бензин сифати шубҳали бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Агар ёнилғи қуйиш шохобчасида сотиб олинган бензин сифати шубҳа уйғотса, истеъмолчи чекни сақлаган ҳолда Ўзэнергоинспекцияга мурожаат қилиши лозим. Мутахассислар бундай ҳолатда сифат текшируви қандай тартибда ўтказилишини маълум қилди.

Аввало, бензин харид қилинган АЁҚШнинг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи чек бўлиши шарт. Бу ҳужжатлар расмий мурожаат учун асосий далил ҳисобланади.

Агар автомобил двигателидаги носозлик сифатсиз ёнилғи сабабли келиб чиққан деб гумон қилинса, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси томонидан берилган расмий хулоса ҳам талаб этилади.

Муҳим жиҳат шундаки, амалдаги тартибга кўра, автомобил ёнилғи бакидан намуна олиниб текширув ўтказилмайди. Сифат назорати фақат шубҳа қилинган АЁҚШда сақланаётган нефт маҳсулотларидан намуна олиш орқали амалга оширилади. Ушбу намуна белгиланган стандартлар асосида кимё-назорат лабораторияларида таҳлил қилинади.

Шу сабабли, сифатсиз ёнилғининг истеъмолчиларга тарқалишининг олдини олиш мақсадида, фуқаролардан бундай ҳолатларда дарҳол Ўзэнергоинспекциянинг ишонч телефони — (71) 208-10-15 орқали мурожаат қилиш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бензин сифати шубҳали бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?