date

Тошкентда 12 даражагача илиқлик кутилмоқда

Тошкентда 12 даражагача илиқлик кутилмоқда
7 ноябр куни Тошкентда кундузи ҳаво ҳарорати +10…+12 даража бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет. Кечаси шаҳарда кичик совуқ бўлиши мумкин: ҳарорат -1° дан +1° гача тушади.

Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, шамол мўътадил. Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво энг кўп илиқлашиб, +17 даражагача етади.

Марказий ва шарқий ҳудудларда (Самарқанд, Фарғона водийси, Бухоро) кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлиши кутилмоқда. Кечалари бу ҳудудларда ҳарорат -5 даражагача пасайиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 12 даражагача илиқлик кутилмоқда