
Ўзгидромет 17 декабр учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди. Эртага мамлакатнинг катта қисмида осмон ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир ва туман кузатилади.
Тошкент шаҳрида вақт-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3–8 м/с, ҳарорат кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи 5–7 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоийда ҳам ёмғир ёғиши кузатилмайди, лекин туман эҳтимоли бор. Кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззахда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 2–7 даража илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ёмғир ёғади. Кечаси 3–8 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғонада ёмғир ва туман эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ.
Тоғли ҳудудларда ёмғир-қор аралаш ёғади, баъзи жойларда кучли. Қор кўчиши хавфи мавжуд. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.