
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 24 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз ўтади. Осмон ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво очиқ-ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 3–8 м/с. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи 6–8 даража илиқ.
Тошкент вилоятида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Баъзи ҳудудларда туман эҳтимоли бор. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 7–12 даража илиқ бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво очиқ-ўзгарувчан. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, баъзи жойларда 5–7 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 7–12 даража илиқ ҳаво сақланади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 3–8 даража илиқ.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ ҳаво сақланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.