date

Қўқонлик табиб Иқбол Салиев қонунни бузгани учун қамалди

Қўқонлик табиб Иқбол Салиев қонунни бузгани учун қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарорига кўра, халқ табобати билан шуғулланиб келган фуқаро Иқбол Салиев маъмурий жавобгарликка тортилди.

Суд материалларига кўра, 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган И. Салиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 3-қисми — халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Суд қарори билан унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Шунингдек, томонларга биринчи инстанция судининг қароридан норози бўлган тақдирда, қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

Маълумот учун, Иқбол Салиев аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган. Хусусан, 2025 йил 10 январь куни у мазкур кодекснинг 59-5-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қўқонлик табиб Иқбол Салиев қонунни бузгани учун қамалди