date

Божхона жараёнларини соддалаштириш қачондан бошланиши маълум бўлди

Божхона жараёнларини соддалаштириш қачондан бошланиши маълум бўлди
2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда божхона жараёнларини соддалаштириш ва бизнес харажатларини камайтиришга қаратилган янги чоралар кучга киради. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонидан келиб чиқади.

Хусусан, товарлар божхона пунктига етиб келишидан олдин уларни олдиндан декларация қилиш орқали божхона расмийлаштируви учун йиғим 20 фоизга камайтилади. Шунингдек, божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлашда дастлабки 14 кун давомида фоиз ҳисобланмайди.

2026 йил 1 майдан бошлаб яна бир енгиллик жорий этилади: даврий декларация асосида товарларни расмийлаштиришда божхона тўловларини мамлакатга келтирилган ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш мумкин бўлади. Шунингдек, автоматлаштирилган божхона расмийлаштируви кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.

Агар божхона ахборот тизимида хавф-хатар аниқланмаса, декларациялар автоматик тарзда расмийлаштирилади. Бу йирик солиққа тортиладиган импорт юклари, давлат ташкилотлари ва улушининг 50 фоизидан ортиғи давлатга қарашли корхоналар, шунингдек, тариф ва нотариф чекловларига дуч келмайдиган экспорт товарларига тааллуқли бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Божхона жараёнларини соддалаштириш қачондан бошланиши маълум бўлди