date

Ўзбекистон дунёнинг энг тинч мамлакатлари рўйхатидан нечанчи ўринни эгаллади?

Ўзбекистон дунёнинг энг тинч мамлакатлари рўйхатидан нечанчи ўринни эгаллади?

Дунёнинг турли мамлакатларида хавфсизлик ва барқарорлик ҳолатини баҳоловчи Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тайёрланган Global Peace Index 2025 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, 163 та давлат орасида Ўзбекистон 67-ўринни эгаллади.

Тадқиқот муаллифлари қайд этишича, дунё миқёсида тинчлик даражаси пасайишда давом этмоқда. Жорий йилда глобал ўртача тинчлик индекси 0,36 фоизга камайган бўлиб, бу кетма-кет олтинчи йил давомида кузатилаётган салбий тенденция ҳисобланади. Экспертлар бу ҳолатни йирик минтақавий ва халқаро можаролар хавфининг ошиб бориши билан изоҳламоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон учун рейтинг ижобий янгиликлар билан эътиборли бўлди. Мамлакат ўтган йилга нисбатан икки поғона юқорилаб, Молдова ва Кипр давлатлари орасида жойлашди.

Марказий Осиё давлатлари кесимида Қозоғистон 56-ўрин билан энг яхши натижани кўрсатган. Ундан кейин Қирғизистон (78-ўрин), Тожикистон (79-ўрин) ва Туркманистон (87-ўрин) жой олган.

Дунёдаги энг тинч 10 та давлат рўйхатидан Исландия, Ирландия, Янги Зеландия, Австрия, Швейтсария, Сингапур, Португалия, Дания, Словения ва Финляндия ўрин олди.

Рейтингнинг энг қуйи қисмида эса Россия жойлашди. Шунингдек, энг тинч бўлмаган давлатлар қаторида Украина, Судан, Конго Демократик Республикаси, Яман, Афғонистон, Сурия, Жанубий Судан, Исроил ва Мали ҳам қайд этилди.

Маълумот учун, Global Peace Index рейтинги 23 та кўрсаткич асосида тузилади. Улар жамоат хавфсизлиги даражаси, ички ва ташқи можаролар ҳолати ҳамда давлатларнинг милитаризация даражасини қамраб олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон дунёнинг энг тинч мамлакатлари рўйхатидан нечанчи ўринни эгаллади?