
Ўзбекистонда аҳолининг сартарошхона ва гўзаллик салонларига бўлган харажатлари кескин ошди. Жорий даврда бу соҳада сарфланган умумий маблағ 10,3 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга юқори.
Ҳудудлар кесимида энг катта харажат анъанавий равишда Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахт аҳолиси гўзаллик хизматларига қарийб 1,7 триллион сўм сарфлаб, республика бўйича етакчиликни сақлаб қолди.
Шунингдек, Фарғона вилоятида бу йўналишдаги харажатлар 1,41 триллион сўмни, Самарқанд вилоятида 1,30 триллион сўмни, Тошкент вилоятида эса 1,05 триллион сўмни ташкил этган.
Мутахассислар бундай ўсишни аҳоли даромадларининг ошиши, ташқи кўриниш ва шахсий парваришга бўлган қизиқиш кучайиб бораётгани билан боғламоқда. Қисқаси, гўзаллик индустрияси Ўзбекистонда тобора фаол ривожланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.