
Таиланд россияликлар учун мамлакатга кириш шартларини ўзгартиришни режалаштирмаяпти ва 2026 йилда ҳам 60 кунлик визасиз режимни сақлаб қолади. Бу ҳақда қиролликнинг Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Мазкур вазирликнинг аниқлик киритишича, россияликлар учун амалдаги кириш қоидалари ўз кучида қолади. Россия фуқаролари Таиландда визасиз 60 кунгача бўлишлари ва ушбу муддатни узайтириш имкониятига эга.
Таиланднинг Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда мамлакатга Россиядан рекорд даражадаги туристлар ташриф буюрган — 1,8 миллиондан ортиқ киши. Россия Таиланднинг энг йирик туристик бозорларидан бири сифатида қайд этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.