Тошкентда Байроқ куни муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтади

Ўзбекистон пойтахтида 18 ноябрь куни миллий байроқ қабул қилинган кун муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ташкил этилади. Ушбу сана давлат рамзининг 34 йиллиги нишонланади.
Тадбир ташкилотчилари шаҳарликлар ва меҳмонларни байрамни биргаликда нишонлашга таклиф этмоқда. Кун давомида шаҳарда "Байроқ эстафетаси" ўтказилади.
Унда таниқли спортчилар ва ёшлар фаоллари иштирок этади. Эстафета Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларини қамраб олади.
Соат 17:00 да Халқлар Дўстлиги майдонида ўзбек санъаткорлари иштирокида катта концерт бошланади. Соат 18:00 дан эса дронлар шоуcи намойиш этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг