
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Тожикистон билан чегараларнинг туташ нуқталари бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар берди.
Мазкур ҳужжат уч давлат раҳбарлари томонидан жорий йилнинг март ойи охирида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида имзоланган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентларини самимий табриклади.
Ўша даврда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланган ва ушбу давлатлар чегарасидаги бир нечта ўтказиш пунктлари фаолиятини давом эттирган эди. Кейинчалик, Марказий Осиёнинг уч давлати раҳбарлари Лев Толстой номидаги мукофот билан тақдирланишди.
Ҳайъат Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг минтақада тинчликни таъминлашга қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.