date

Нью-Йорк мэри Тошкентда ислом моҳиятини англаб етди

Нью-Йорк мэри Тошкентда ислом моҳиятини англаб етди
Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс делегация бошлиғи сифатида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ушбу марказ президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган.

Меҳмонларга марказнинг асосий фаолият йўналишлари, унинг илмий-маърифий миссияси ва бой тарихий мероси, жумладан қадимий қўлёзмалар, ноёб артефактлар ҳамда замонавий интерактив экспозициялар ҳақида маълумот берилди. "Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом динининг асл моҳиятини – тинчлик, инсонпарварлик ва улуғ цивилизациянинг бой тарихий меросини янада чуқурроқ англадим.

Бу ерга келган ҳар бир инсон исломнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини объектив равишда кўриш ва қайта кашф этиш имкониятига эга бўлади", – деди Эрик Адамс.

Унинг сўзларига кўра, видео контент, интерактив технологиялар ва сунъий интеллект асосидаги кўргазмалар орқали тақдим этилган материаллар кучли таассурот қолдиради ва экспозицияларни барча ёшдаги меҳмонлар учун тушунарли қилади.

Ташриф давомида Нью-Йорк мэри исломгача бўлган давр ва Биринчи Уйғониш даврига бағишланган экспозициялар билан танишди. Шунингдек, Қуръони карим зали ҳамда бошқа бўлимларга ташриф буюрди.

Биринчи Уйғониш – бу илм-фан, маданият ва фалсафанинг IX–XII асрларда, асосан, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва минтақанинг бошқа шаҳарларида ривожланган даврини ифодаловчи илмий термин ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нью-Йорк мэри Тошкентда ислом моҳиятини англаб етди