date

Тошкентда дарахтларни суғориш чеклови бекор қилинди

Тошкентда дарахтларни суғориш чеклови бекор қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Тошкент шаҳрида баҳор-йоз мавсумида ўсимликлар ва дарахтларни суғориш вақти чекланмайди, деб маълум қилди шаҳар ҳокимлиги. Бунгача суғориш фақат ярим тундан эрталаб соат 5:00 гача рухсат этилган бўлса, эндиликда бу иш кун давомида амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, асосий йўллар бўйлаб буталарни ҳафтасига камида уч марта ювиш режаси белгиланган. Кўп қаватли уйлар махсус сув тежовчи резервуарлар билан жиҳозланади.

Ушбу чора-тадбирлар шаҳарни намлик ва кислород билан бойитиб, экологик ҳолатни сезиларли яхшилашга хизмат қилади. Бу орқали яшил ҳудудлар кенгаяди, чанг миқдори камаяди ва кўчалар аҳолига янада қулайроқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда дарахтларни суғориш чеклови бекор қилинди