date

Экология бўйича махсус комиссия ташкил этилди

Экология бўйича махсус комиссия ташкил этилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўришни назарда тутувчи қарорни имзолади. Ушбу қарорга мувофиқ, шаҳарда махсус комиссия ташкил этилади.

Комиссия экологик ҳолатни назорат қилади ва зарур чекловларни жорий этади. Махсус комиссия зарурат туғилганда иссиқхоналар ва ҳавони ифлослантирувчи бошқа объектларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиши мумкин.

Шунингдек, саноат корхоналарида фильтрлар ўрнатилиши ва экология бўйича илгари қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши устидан назорат олиб боради. Комиссия АИ-80 бензини истеъмолидан воз кечиш бўйича чора-тадбирларни ҳам кузатиб боради.

Ташкилот вакиллари дарёлар ва каналларнинг сувни ҳимоя қилиш ҳудудларида қурилишларни тақиқлаш, шунингдек, чанг ифлосланиши юқори бўлган даврда корхоналар ва транспорт ҳаракатига чекловлар киритиш ваколатига эга бўлади. Комиссия қарорлари барча давлат муассасалари, ташкилотлар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.

Бундан ташқари, қурилиш соҳасида чангга қарши кураш ускуналаридан фойдаланишни мажбурий қилиш каби талаблар жорий этилади. Зарурат туғилганда транспорт ҳаракатига чекловлар киритилиши мумкин.

Масалан, юк автомашиналарининг вақтинча шаҳарга кириши тақиқланиши ёки транспорт ҳаракатининг жуфт ва тоқ кунларга бўлиниши белгиланиши мумкин. Мазкур чекловлар электромобиллар учун татбиқ этилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Экология бўйича махсус комиссия ташкил этилди