date

Ургут саноат марказига айланмоқда

Ургут саноат марказига айланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти халқ депутатлари Кенгаши сессиясида вилоят аҳолиси сони ортиб, 4,3 миллиондан ошганини таъкидлади. Вилоятдаги энг йирик ҳудудлардан бири Ургут тумани бўлиб, бу ерда 600 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Давлат раҳбари сўзларига кўра, Ургут тумани кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалиги бўйича вилоятда етакчи бўлиб келган бўлса-да, сўнгги йилларда у саноат марказига айланиш жараёнида. Бунга Ургут эркин иқтисодий зонасининг ташкил этилиши катта ҳисса қўшди.

Ушбу ҳудудда умумий қиймати 860 миллион доллар бўлган 74 лойиҳа амалга оширилди ва бу ҳудудни йирик саноат майдонига айлантирди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ҳам ўсишига туртки берди.

Бугунги кунда Ургут тумани вилоятда саноат бўйича учинчи, хизмат кўрсатиш бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, туманда бугун яна бир муҳим лойиҳа — 55 километр узунликдаги темирйўл йўналиши ишга туширилди.

Унинг тўлиқ электрлаштирилиши келаси йили якунига етади. Бу янги инфратузилма Ургут туманидаги яшаш шароитларини яхшилаш билан бирга, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун қўшимча имкониятлар яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ургут саноат марказига айланмоқда