date

36 млн фуқаронинг тиббий маълумотлари рақамлаштирилди

36 млн фуқаронинг тиббий маълумотлари рақамлаштирилди
Ўзбекистонда 36 миллиондан ортиқ фуқаронинг тиббий маълумотлари ягона электрон DMED тизимига киритилди. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида жойлашган Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология марказининг Самарқанд филиали фаолияти билан танишди.

Маълум қилинишича, тез ёрдам хизматда электрон бошқарув жорий этилиши бригадалар етиб бориш вақтини қисқартирди. “Электрон рецепт” тизими дори-дармонлар бўйича асоссиз буюрилиш ҳолатларини 40 фоизга камайтириб, дори воситалари айланишини янада шаффофлаштирди.

Рақамли инфратузилмага 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасалари уланиши таъминланди, минглаб компьютерлар харид қилинди. Бундан ташқари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология марказининг Самарқанд филиали тўлиқ янгиланди.

Ушбу муассаса ривожи учун 52 миллиард сўм йўналтирилди. Бугунги кунда марказ 100 ўринли бўлиб, 262 турдаги замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Мобил диагностика ёрдамида 7 мингга яқин бемор коронарографиядан ўтди, юрак операциялари сони эса йилига 383 тадан 590 тагача ошди. Мутасаддилар тайёрлаш учун кардиохирургия бўйича ординатура ташкил этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 36 млн фуқаронинг тиббий маълумотлари рақамлаштирилди