
Ўзбекистонда “регулятор гильотина” механизми жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланганини Адлия вазирлиги маълум қилди.
Ушбу фармон асосида қарийб 800 та эскирган қонун ҳужжатлари бекор қилинади. Режада, шунингдек, тадбиркорлар учун молиявий операцияларни E-актив тизимида қайд этиш мажбуриятини бекор қилиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, республикада кўчмас мулк гаровини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари нархи икки баробар арзонлаштирилади. Ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахслар имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Улар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ер участкаси ҳуқуқини рўйхатдан ўтказа олмаган тақдирда, муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконига эга бўладилар.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.