date

Тошкентда чангга қарши кураш кучайтирилди

Тошкентда чангга қарши кураш кучайтирилди
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида 24 соатлик чоралар давом этмоқда, деб хабар берди шаҳар ҳокимияти. 26-ноябр куни 77 та суғориш машинаси жалб этилиб, марказий ва ички кўчаларнинг 485 километр масофаси ювиб чиқилди.

Ҳокимият 2,5 мингга яқин қурилиш объектларини текширди ва уларнинг 890 тасида ишлар тўхтатилди. Шунингдек, юк машиналари ҳаракатини тиғиз вақтда чеклаш чораларини кучайтирган ҳолда, 14 ҳайдовчи зарарли чиқиндилар меъёридан ошгани учун жаримага тортилди.

Экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида шаҳарда 58 та фаввора ишга туширилди, 180 дан ортиқ мактаб ва болалар боғчаларида суғориш тизимлари йўлга қўйилди. Коммунал хизматлар томонидан 3,1 минг тоннага яқин чиқиндилар олиб чиқилди ва бозорлар атрофидаги ҳудудлар тозаландирилди.

27-ноябр соат 12:00 ҳолатига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси 203 кўрсаткичига етиб, "Жуда зарарли" даражага кирган. PM2.5 заррачалар концентрацияси 128,0 мкг/м³ ни ташкил қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда чангга қарши кураш кучайтирилди