
Ўзбекистон Божхона кодексига ўзгартишлар киритилди. Эндиликда, маҳсулотлар энг қулай шароитли давлатларда ишлаб чиқарилган бўлса, улар учун божхона тўловлари белгиланган тарифлар асосида ундирилади, маҳсулот қаердан юборилганидан қатъи назар.
Агар маҳсулот номаълум ишлаб чиқарувчидан ёки Ўзбекистон энг қулай шароит тақдим этмаган давлатлардан бўлса, қўшимча божхона тўловлари қўлланилади. Хусусан, адвалор ставкаси 10%гача бўлган маҳсулотларга 5%, 10%дан 20%гача бўлган маҳсулотларга 10%, 20%дан 30%гача бўлган маҳсулотларга 15%, 30% ва ундан юқори бўлган маҳсулотларга эса 20% қўшимча тўлов белгиланган.
Мазкур қонун расмий эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.